АЁЛ БАХТЛИ БЎЛСА...
Бугун мамлакатимизда
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга алоҳида
эътибор қаратилаётгани натижасида оилага, аёл зотига бўлган муносабатимиз
ўзгариб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳаётимизнинг маъно-мазмунига, асосий
мақсадига айланди. Истиқлол даврида биз кўп
нарсаларни худдики қайтадан кашф этгандек бўлмоқдамиз. Аёл гўзал бўлса — олам
гўзал, аёл бахтли бўлса — оила, бутун жамият бахтли бўлади, деган қараш онгу
шууримизга чуқур кириб бораётгани ва бизнинг ҳаётий фалсафамизга айланаётганини
ҳар томонлама англаб етаяпмиз, деганди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримов.
Халқимизда,
кимнидир синаб кўрмоқчи бўлсанг унга мансаб, амал бериб кўр, шундагина унинг
ким эканлиги намоён бўлади деган гап бор. Мансаб – вазифа, у раҳбарга масъулият
юклайди. Бироқ, масъулият деган ҳоҳлаганини қилади дегани эмас.
“Вақтинчалик
директор” ўз мансаб доирасини жиловлай олмаганлиги, аниқроғи раҳбарликка
ўтирганидан сўнг босар-тусарини билмай қолганини қўл остида ишлайдиган котиба
Мафтуна Олимовани ҳақоратлаганию, унинг дугонаси Гулмира Шодмоновани урганини
шунчаки сўз билан таърифлаб бўлмайди. Шуми, бугун биз кўкларга кўтаришимиз
лозим бўлган аёлга муносабат, деган аччиқ савол виждони бор инсонни қийнаши
табиий. Ўз жиловини билмаган директор котиба ва унинг дугонасини ургани учун
Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судида маъмурий жавобгарлик иши кўрилган.
Аммо яраштирув асосида иш “ҳал қилган”. Аёл кишига қўл кўтариб, маъмурий
яраштириш шарти билан қилмишини ёпиб кетган директор эртага яна шу ишни
такрорламаслигига ким кафолат бера олади. Ахир, “ўрганган кўнгил ўрганса
қўймас”, деган нақл бежизга айтилмаганку?
Бугун
мамлакатимизда кенг миқиёсида ислоҳотлар амалга оширилиб, кам таъминланган
оилаларга биринчилардан бўлиб ёрдам бериш, уларни иш билан таъминлаш орқали
турмуш тарзини яхшилашга катта эътибор қаратилган. Бугун қайси бир раҳбарнинг
оддий аҳоли билан учрашувини кузатмайлик кам таъминлаган, ижтимоий кўмакка
мухтож оила вакилларига ёрдам бериш масаласи ўртага ташлайди. Қолаверса,
юртимизда “Кам таъминланган оилаларни ижтимоий мухофаза қилиш”, “Кам
таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамлар тайинлаш ва тўлаш”
каби қатор қонуларимизнинг борлиги ҳам Давлатимиз ижтимоий кўмакка муҳтож
одамларни ўз мухофазасига олганлигини яна бир бор исботлайди.
Афсуски,
ҳукуматимиз томонидан кам таъминланган оилаларга катта эътибор қаратилаётган
бир вақтда “Динамо-плюс” ПФК тасарруфидаги Болалар ва ўсмирлар махсус футбол
спорт мактаби директори Жаҳонгир Эшонқуловга мактабда оддийгина фаррош бўлиб
ишлайдиган, боқувчисини йўқотиб акасининг қарамоғида қолган Озода Йўлдошеванинг
фаррошлик қилиши “маъқул” келмади. Натижада қишни қиш, ёзни ёз демасдан мактаб
хоналарни тозалаб, ачинарлиси шу иши учун арзимас маош оладиган Озодага шу иш ҳам
кўп кўрилди. Мана сизга кам таъминланган инсонга ёрдам бериш? Ана сизга аёлга
бўлган меҳр-оқибат?
Спортда,
айниқса футболда жароҳат олиш бу катта азоб. Баъзан шундай жароҳатлар бўладики
инсон бир умр тўшакка михланиб қолиши мумкин. Бунга юзлаб спортчиларни мисол
қилишимиз мумкин. Шу боис ҳам мамлакатимизда ҳар бир спорт мактабида тиббиёт
ходимларига алоҳида ўрин ажратилган. Бу эса ўз навбатида спортчининг
саломатлигини назорат қилиб бориш, мусобақаларда олинган жароҳатларда дастлабки
тез тиббий ёрдамни кўрсатиш имконини беради. Қолаверса, “Ўзбекистон
Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган
спорт мактаблари тўғрисида”ги низомнинг 72-бандида Спорт мактабининг тиббиёт
ходимлари белгиланган тартибда ўқув-машқ жараёнини, спорт мусобақалари ва
спорт-соғломлаштириш оромгоҳини тиббий таъминлайди, машқ юкламаларининг ҳажми
ва мунтазам ўтказилишини назорат қилади, ўқувчи-спортчиларни тайёрлашнинг якка
тартибдаги режаларини тузиш ва тасдиқлашда қатнашади, чуқурлаштирилган тиббий
текшириш ўтказилишини ташкил этиши белгилаб қўйилган.
Афсуски,
футбол мактабида директорнинг эътиборсизлиги, масъулиятсизлиги эвазига сўнгги
марта қачон дори олинганлигини ҳеч ким эслай олмайди. Аниқроқ қилиб айтганда,
сўнгги бир йил давомида футбол мактабида атиги бир маротаба дори олинган,
холос. Мана сизга қўл остида тарбия топаётган боланинг соғлигига ташкилот
раҳбарининг муносабати. Ахир мактабнинг йиллик харажатлар сметасига айнан
болаларни турли хил жароҳатлардан сақлаш, уларни машғулот ва мусобақаларда
жароҳат олса биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори
воситаларини олиш киритилмаганми? Бордию киритилган бўлса, унда ажратилган
пуллар қаерга кетган? Нега сўнгги бир йилдан ошиқ вақт давомида футбол мактаби
директорига тиббиёт ходимлари дори олишни айтсада, директор дори олишни ҳаёлига
ҳам келтирмаган?
Қолаверса,
футбол мактабида шифокор бўлиб ишлайдиган Рахмон Мавлоновнинг ойлик маошлари
бир неча-бор оширилишига қарамасдан унга бериладиган маблағ миқдори эски ҳолича
бўлиб келаверган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг тиббиёт ходимларининг ойлик маошларини 15 фоизга ошириш
тўғрисидаги қарорига мувофиқ шифокорнинг маоши кўтарилиши лозим эди. Бироқ,
футбол мактаби директори бугалтер Жасур Омонов мазкур қарор асосида Рахмон
Мавлоновга ойлик қўшиб берган бўлсада, амалда эса қўшилган суммани бермаганига
нима дейсиз? Шунинг ўзи бировнинг ҳаққини ейиш эмасми? Шу эмасми ўз нафсининг
жиловини билмаслик?
ДАВОМИ БОР...
ФАРҲОД НОРБЎТАЕВ
Комментариев нет:
Отправить комментарий