Нуралиев “шогирдлари” “Пахтакор”га ғалаба келтирди
ёхуд “Машъал” академияни йўқ қилишдан ким манфаатдор
Мазкур мақола сарлавҳасини
ўқиб бироз ҳайратланган бўлишингиз табиий. Боиси айни пайтда Қаршида тайёрлов
гуруҳи мусобақасида иштирок этаётган “Пахтакор” вакиллари асосий рақиблардан
бири саналмиш “Машъал” академия тарбияланувчиларини яқиндагина Дилшод Нуралив
қўл остида Осиё чемпиони бўлган Шоҳжаҳон Қиличев ва Отабек Шукуровнинг
учрашувда қизил карточка олиб майдонни тарк этиши натижасида ғалабани қўлга киритди.
Агарда “Машъал” мураббийлари ўз вақтида Шоҳжахон Аббосовни ҳам “замена”
қилмаганида “Пахтакор”нинг ғалабасига Нуралиевнинг яна бир “шогирди” ҳам
муносиб ҳисса қўшган бўларди. Яхшиямки муборакликларнинг мураббийи ўзига хос
“қизил олиш” ишини кеч бўлсада англаб қолди. Акс ҳолда...
Шу топда кимнингдир ҳаёлига
футболда ўйинчининг майдондан четлатилиши табиий ҳол деган фикр ҳам ўтиши
мумкин. Аммо “Машъал”даги 11 нафар футболчи орасидан нега айнан ўсмирлар терма
жамоаси аъзолари, айнан Дилшод Нуралиевнинг шогирдлари қизил карточка олишини
қандай тушиниш мумкин? Қолаверса, бутун турнир давомида гуруҳдаги барча клублар
айнан “Пахтакор”нинг найранглари эвазига “Машъал”ни қурбон қилишмоқда.
Оддийгина, “Машъал”ни гуруҳдан чиқа олмаслигини таъминлаш учун “Пахтакор”нинг
ёрдами билан “Қизилқум” “Навбаҳор” жамоасига 11:0 ҳисобида мағлубиятга учраб
берган бўлса, “Навбаҳор” “Машъал” учрашувида водийлик ҳакамнинг сўнгги
дақиқаларда олиб берган 11 метрли жарима тўпи эвазига муборакликлар уч очкодан
маҳрум бўлишди. Бу томонда эса “Пахтакор”нинг айтганини айтган, деганини деган
қилишга тайёр бўлган, “Қизилқум” жамоаси дарвозасига жавобсиз 6 та гол уришга
муваффақ бўлган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, “Пахтакор” мураббийлари “Навбаҳор”
ва “Қизилқум” жамоалари орқали “Машъал”ни мусобақада қониқарсиз натижага
эришишини “таъминлаб” тургандек. Боз устига ўз вақтида ва ҳозир ҳам “Навбаҳор”
ва “Қизилқум” “Пахтакор”нинг чизган чизиғидан чиқмай келишини кўпчилик билади.
Бунинг сабабини қора ҳарфлар билан катта қилиб ёзишнинг ҳожати ҳам йўқ,
назаримда.
Шу ўринда айтиб ўтиш
керакки, “Машъал” тарбияланувчиларига нисбатдан бўлаётган ноҳақликлар жорий йил
ҳисобидан биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. Бундан аввал ҳам Самарқандда
ўтказилган ўтиш турнирида “Машъал” тарбияланувчиларига нисбанат ҳакамлар бир
неча бор нотўғри қарорлар чиқаришган. Кўҳна шаҳарда ўтказилган “пулка”да айнан “Пахтакор”га
қарши учрашувда муборакликларнинг учта голи инобатга олинмагани ҳам бор гап.
Натижада, ҳакамларнинг ёрдами билан “Пахтакор” мусобақада ижобий натижа қайт
этган бўлса, “Машъал” вакиллари тақдирга тан беришдан бошқа чоралари қолмаганди.
Самарқандда ўтказилган
“пулка”да ҳакамларнинг муборакликларга нисбатан очиқ ва ошкора нотўғри қарор
чиқарганини эшитиб, ушбу ўйин тавсилотлари юзасидан “Машъал” жамоаси матбуот
котиби Ҳайрулла Холиқовга мурожаат қилганимизда бундай баҳсли ўйинларни ўз
кўзимиз билан кўрмасдан туриб изоҳ бера олмайман деганди.
Юқоридаги ҳолатлардан сўнг
ўз-ўзидан савол туғилади. Нега ҳар бир мусобақада ҳакамлару бошқа мутасадди
раҳбарлар “Машъал”га қарши ишламоқда? Жамоанинг мағлубиятга учрашидан кимдир
(ёки кимлардир) манфаатдорми?
Ҳеч кимга сир эмаски, жорий
йилда “Машъал” жамоаси иқтисодий муаммоларни бошидан кечирмоқда. Шу сабали ҳам
ҳатто олий лигада “Машъал”нинг асосий жамоаси ҳам қониқарли натижага эриша
олгани йўқ ва клуб элитани тарк этиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Майли бу тамомила
бошқа масаладир. Бироқ, айни пайтда миллий терма жамоага муносиб номзодларни
чиқариб бераётган ушбу жамоани сақлаб қолиш учун унга ёрдам бериш ўрнига ўлганнинг
устига тепгандек ўтказилаётган мусобақаларда “Машъал”га қарши иш тутишининг асл
сабаби нимада? Ёки юртимизнинг чекка қишлоқлардаги иқтидорли ёшларни топиш
мақсадида тинимсиз меҳнат қилаётган футбол академиясинининг номини булғашдан
кимлардир “роҳат” топадими? Ахир пойтахт жамоаларидаги мураббийларҳатто синаб
кўришни истамагн ва ўша клубга “сиғмаган” ёш иқтидорли футболчилар айнан
“Машъал” жамоасининг очиқкўнгиллиги сабабли футболда ўз ўрнини топиб боряптику.
Яна бир ҳолат, фақат
мусобақаларда ижобий натижага эришиш учун бир жамоани ҳакамлар ва бошқа омиллар
орқали тамомила яксон қилиш шартмикан? “Машъал”га нисбатан бўлаётган
адолатсизликлар фақатгина шоҳсуппага чиқиш учун амалга оширилаётган экан, демак
шундай академияни ёмонотлиқ қилишдан кимлардир манфаатдор бўлиши таббий.
Афсуски, ўша манфаат ортида турган инсонлар ҳозирча ким эканлигини билишнинг
иложи бўлмаяпти.
Тан олиб айта оламизки, ҳар
бир мураббий натижа учун ишлайди. Футболнинг талабларининг бир бўғини бу –
ғалаба қозонишдир. Аммо эндигина натижага эришаётган пайтингда кимдир сенинг
оёғингдан чалиб кетиши ҳар қандай кишига алам қилади. “Машъал”га нисбатан
бўлаётган кетма-кет ноҳақликлардан сўнг бунинг асл сабабини билиш мақсадида
жамоа мураббийи Дилшод Андаевга мурожаат қилдик.
- “Машъал” академиясига
нима сабабдан бундай ноҳақликлар бўлаётганлигини ўзим ҳам тушунмаяпман. Cамарқанддаги
ўтиш турнири мусобақасида ҳам бизга нисбатан худди шундай ноҳақликлар бўлганди.
Бу гал ҳам ҳамма айнан бизнинг жамоамизга қарши ишламоқда. Менда бир нечта
ўйинларнинг видеоёзуви бор. Бундай адолатсизликлардан сўнг ушбу ўйинларнинг
ёзивуни Ўзбекистон футбол федерациясига юбормоқчиман, дейди Дилшод Андаев.
Сўнгги пайтларда нима сабабдан “Машъал” жамоасига
қарши кўплаб ноҳақликлар бўлаётганини қандай баҳолайсиз?
- Тўғриси, буни ҳозир ўзим
ҳам тушунмаяпман. Ҳар ҳолда шогирдларим бирорта учрашувда ўйин борасида мени
уялтиргани йўқ. Фақат ҳакамларнинг нотўғри қарори сабаб мусобақада биз ўзимиз кўзлаган
натижага эриша олмаяпмиз.
Қисқа вақт ичида “Машъал”
жамоасига нисбаттан содир бўлаётган бундай ҳолатларнинг сабаби нима эканлигини
билиш очиғи биз учун бироз мушкуллик туғдирмоқда. Ўйлаймизки, тез орада “Машъал”
жамоасига нисбатан ҳакамлар ва бошқа шахсланинг нима сабадан тескари
ишлаётганинг аниқ сабаблари аниқ бўлади. Зеро халқимизда бир гап бор. Кўза
кунда эмас кунида синади. Биз бу мавзуга ҳали қайтамиз.
Фарҳод НОРБЎТАЕВ
Фарҳод НОРБЎТАЕВ
Комментариев нет:
Отправить комментарий