Жорий йилги Ўзбекистон биринчи лига мусобақаси якунлангандан сўнг
кўпчиликнинг эътибори келаси йилги биринчиликда иштирок этиши лозим бўлган
жамоаларга қаратилган. Шу
сабабли ҳам кўпчилик янги мавсумда Биринчи лигада қатнашадиган жамоалар номини
интиқлик билан кутишмоқда.
Самарқанд ва Андижон вилояти футбол федерациялардан олинган маълумотга
кўра, 2013 йилги мавсумда Ўзбекистон Биринчи лига мусобақасида иштирок этиш
учун Самарқанднинг «Шердор» ва Андижон вилоятининг «УзДонгЖу» жамоалари қаттиқ
курашга киришган. Ўтиш
турнирида ғолиб бўлиш ва биринчиликда иштирок этиш учун мазкур жамоалар Биринчи
лига ўтиш турнирини ўзларининг вилоятларида ўтказилишини истаб, вилоят футбол
федерациялар орқали ЎзПФЛга мурожаат қилиш илинжида турибди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ўтиш турнирини ўтказиш учун Самарқанддан
кўра Андижон вилоятининг имконияти катта. Боиси, ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Самарқандда
тайёрлов гуруҳлари мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган. Кетма-кет
мусобақаларни ўтказиш, қолаверса ҳар бир турнирни фақат (октябрь ойидаги
«пулка» ҳам айнан Самарқандда ўтказилган) Самарқандда ўтказилиши сабабли
клублар ўртасида норозилик келиб чиқмаслиги учун ҳам ўтиш турнири Андижон
вилоятида ўтказилиши мумкин.
Фарҳод Норбўтаев
Изоҳ: Клубларнинг Биринчи
лигада ўйнаш иштиёқи кучли эканлиги яхши. Аммо нега ўтиш турнирини «Шердор» ва «УзДонгЖу» жамоалари ўз
уйларида ўтказиш учун қаттиқ курашаётгани кишини ҳайрон қолдиради. Ёки клублар
ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деган нақлга амал қилишмоқчими?
Комментариев нет:
Отправить комментарий