Жорий йилнинг 14 май куни “Озодлик” радиосида “Давлат диспансери бўлатуриб, хусусий шифохонада даволанишга мажбурмиз” сарлавҳаси остида видео тарқатилди. Видеода самарқандлик Фаррух Раҳимов қандли диабет касаллигига чалинган отаси Нуриддин Раҳимовни 30 апрель куни даволатиш учун Самарқанд вилоят эндокринология диспансерига олиб борганлигини билдирган.
– Ундан аввал ҳам камида 5 марта мурожаат қилдим. Бир ярим йилдан бери бош шифокор “жой ҳам, “сахар”ни даволайдиган врач ҳам йўқ” дейди. Охирги марта жуда қўпол муомала қилди. Беморлар 6-7 ойлаб навбат кутар экан. Ноилож дадамни хусусий клиникага ётқиздим. 6 ойдан кейин яна даволатишимиз керак. Аммо вилоят эндокринология диспансеридан умид йўқ. Давлат шифохоналар қуриб бераётган бўлса, нега биз хусусий клиникаларга қатнашимиз керак, деган ваажларни келтириб, мазкур ҳолатни журналистлар келиб ўрганишини сўраб мурожаат қилган.
“Дарё” мухбири Фарҳод Норбўтаев мазкур ҳолат бўйича жрналистик суриштирув олиб борди.
Самарқанд вилоят эндикринология диспансери 2018 йилда 60 нафар беморни даволаш имкониятига эга бўлган. 2019 йилнинг 6 майдан диспансернинг янги биноси фойдаланишга топширилиб, бир вақтнинг ўзида 120 нафар беморни даволаш имконияти яратилган.
Самарқанд вилоят эндикринология диспансерининг бўлим бошлиғи Азиза Юсупованинг маълум қилишича, “Озодлик”ка мурожаат қилган фуқаро Фаррух Раҳимов отасини инсульт олганлигини баҳона қилиб бирор маротаба беморни диспансерга олиб келмаган. Фуқаро Фаррух Раҳимов отасини диспансерга олиб келмаганлиги бўлим бошлиғи А.Юсупова билан бўлиб ўтган суҳбат видео тасвирида аксини топди.
Шунингдек, ўзаро бахслашувлар ёзиб олинган видео ва аудио ёзувларда диспансернинг бош шифокори фуқаро Фаррух Раҳимовга агар отангиз инсульт олиб юролмайдиган бўлса мутахассисимиз бориб кўрикдан ўтказади. Ҳақиқатдан ҳам инсульти оғир бўлса, унда неореанимация бўлими мавжуд шифохонада даволанишлари кераклигини айтган. Аммо фуқаро бу сўзларга эътибор қаратмаган. Бу ҳолатни бемор Нуриддин Раҳимовни бир неча марта даволаган шифокор эндокринолог Азиза Мунисова ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича диспансернинг бош шифокори Гулзода Негматова фуқаро Ф.Раҳимовга отасини уйига бориб мутахассис кўригини ташкил этиш кераклигини билдирсада, беморнинг ўғли бош шифокорнинг таклифини рад этиб чиқиб кетган.
Самарқанд вилоят эндикринология диспансери шифокорлари билан ўтказилган суҳбат жараёнида Фаррух Раҳимов бир неча бор диспансерга келишига қарамай бирор марта отасини кўрикдан ўтказиш учун олиб келмаганлигини ойдинлашди.
Яна бир эътиборли жиҳати шундакки, намойиш этилган видеода фуқаро Ф. Раҳимов отасини мазкур диспансерга бир ярим йилдан буён даволатиш учун жойлаштира олмаётганини билдирган. Аммо, ўрганиш вақтида шифокорлар бизга тақдим этган касаллик варақасидан билиш мумкинки бемор Нуриддин Раҳимов 2018 йилда икки маротаба, яъни 2018 йилнинг 23 февралидан 5 мартгача, сўнг 22 сентябридан 2 октябригача айнан вилоят эндокриналогия диспансерида даволанган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, Фаррух Раҳимов отасини ётқизиш керак деб, ҳар сафар тушдан сўнг мурожаат қилган. Диспансер тартиб-қоидаларига кўра, беморлар ётқизилиши учун эрталабки лаборатория текширувлари зарур. Беморлар соат 12:00га қадар тиббий кўрикдан тўлиқ ўтказилиб, сўнг даволаниш учун ётқизилади.
– Охирги марта мен беморнинг ўғли билан 4 май куни суҳбатлашганман. (Айнан ўша куни фуқаро Ф.Раҳимов томонидан “Озодлик”ка видео тасвир жўнатилган.) Келган куни ҳам Фаррух Раҳимовдан отангизни олиб келдингизми деб сўрадим. У эса отаси уйда эканлигини маълум қилгач, унда эртага эрталаб олиб келинг, тибий кўрикдан ўтказиб, ётқизишимизни билдирдим, -дейди вилоят эндикринология диспансери бўлим бошлиғи Азиза Юсупова. – Мен ўзим иккинчи қаватда ишлайман, агарда отангиз юқори қаватга чиқа олмайдиган бўлса биринчи қаватдан жой қилиб берамиз ва диспансеримизнинг энг яхши шифокорлари назоратида бўлишини айтдим. Ф.Раҳимов хўп деб чиқиб кетиб, қайтиб келмади.
Бемор Н. Раҳимов диспансерда даволанган вақтида муассасанинг невропотолог, кардиолог, окулист кўригидан ўтказилган экан. Диспансер эндокринологи Азиза Мунисова маълум қилишича, беморда қандли диабет касаллигидан ташқари буйрак ва юрак билан боғлиқ касаллиги ҳам аниқланганлиги сабабли мутахасислар беморга вилоят ихтисослашган тиббиёт муассасаларида даволанишни давом эттиришини тавсия этган.
Яна бир эътиборли томони, амалдаги меъёрий талабларга кўра, вилоят ихтисослаштирилган муассасаларига, жумладан, вилоят эндокринология диспансерида ётиб даволаниш учун яшаш ҳудудидаги поликлиника мутахассиси кўригидан ўтиб, йўлланма асосида келиш керак. Бироқ, Ф.Раҳимов ҳеч қандай йўлланмасиз келиб, отасини ётқизишини талаб қилган. Ваҳолангки, тартиб бўйича тўғридан-тўғри келиб ётишга йўл қўйилмайди. Қолаверса, бемор Н.Раҳимов яшаш манзили бўлган Самарқанд туманидаги тиббиёт бирлашмасида ҳам қандли диабет билан оғриган касалларни даволаш учун 20 ўринли бўлим мавжуд.
– Бугунги кунда Самарқанд вилоятида қандли диабет касаллиги билан оғриган 26 минг нафар бемор бор. Бизлар бир вақтнинг ўзида барча касалларни шифохонага жойлай олмаймиз. Қолаверса, қандли диабет касаллигидан ташқари 4 мингга яқин бошқа эндопотолог касалликлар ҳам бор. Улар ҳам шифохонада ётиб даволанишни исташади. Шунинг учун бу ерда даволанаётган барча беморлар йўлланма асосида тартиб билан даволанади. Буни ҳам тўғри тушуниши керак. Айнан ана шундай ноқулайликлар келиб чиқмаслиги учун, аҳоли сони кўп бўлган Каттақўрғон, Пастдарғом, Ургут, Нарпай ва Самарқанд туманларида ҳам қандли диабет билан оғриган беморлар учун даволаш ўринлари ажратилган, -дейди вилоят эндикринология диспансери бўлим бошлиғи Азиза Юсупова.
Журналистик суриштирув давомида мазкур муассасада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашдик. Қандли диабет касаллиги билан оғриган бемор Хайринисо Ортиқова 5 йилдан буён даволаниб келаётганлиги, бу вақт оралиғида диспансерда ҳеч қандай муаммо бўлмаганлигини билдириб ўтди.
– Бир йилда баъзан икки марта, баъзан бир марта ётиб даволанаман. Бирор маротаба навбат кутиб қолганим йўқ. Доимо йўлланма билан келиб, тартиб бўйича навбатга ёздириб, тиббий кўриклардан ўтиб, сўнг даволанишга ётаман. Ҳозир ётиб даволанаётган палатам ҳам бўлим шифокорлари хонасининг рўпарасида жойлашган. Уларнинг кирган-чиққанини, қандай беморлар келганини ҳаммасини кўриб, кузатиб ўтираман. Бу ердаги кўплаб шифокорларнинг қўлида даволандим, уларнинг ҳаммаси беморларга алоҳида эътибор билан қарайди, дейди Хайринисо Ортиқова. – Бир неча кун олдин кимдир келиб отаси инсульт олганлигини, аммо шу ерга келиб даволатмоқчилигини билдирди. Шифокорлар унга тушунтиришди. Отасини олиб келишини айтишди. Бироқ шифокорларнинг тушунтиришига қарамай, уларнинг гапига қулоқ солмади. У фуқаро йўқ жойдан жанжал чиқариб, бақир-чақир қилиб шифокорларнинг ҳам бу ерда даволанаётган беморларнинг ҳам асабини бузди. Отасини олиб келмасдан, уни ётқизишини талаб қилди. Ўша фуқаро (Ф.Раҳимовни назарда тутмоқда) шифокорларни ноҳақ айблади. Мен қаерда бўлса ҳам уни ноҳақлиги бўйича гувоҳлик бера оламан.
Фаррух Раҳимов “Озодлик”ка йўллаган видео мурожаатида отасини хусусий клиникада даволаётганлигини иддао қилган. Журналистик суриштирув давомида бемор Н.Раҳимов “Боховуддин фарм” хусусий клиникасида қандли диабет кассаллиги бўйича эмас, балки буйракдаги касаллик бўйича даволанганлиги аниқланди. Бу ҳақида клиника раҳбари олий тоифали уролог, тиббиёт фанлари номзоди Захриддин Камолов қуйидагиларни сўзлаб берди.
– Нуриддин Раҳимовни 35 йилдан буён танийман. У илк бор менга мурожаат қилганида иккала буйрагида тош борлиги аниқланган. Ўша вақтда буйракни операция қилиш учун имконият йўқлиги сабабли Н.Рахимовни Москвага операция қилиш учун юборганмиз, дейди Захриддин Камолов. – Май ойларининг бошида менга келиб шу ерда даволанишини айтди. Мен бу ер хусусий шифохона эканлигини, қўлида иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган маълумотномаси асосида давлат муассаларида бепул даволаниш имконияти борлигини айтдим. Бироқ, аввал ҳам мен даволаганлигимни айтиб шу ерда даволанаман деб туриб олди.
Захриддин Камоловнинг такидлашича, Н.Раҳимов буйраги оғриганлиги сабабли даволаниш учун ўз ихтиёри билан келган.
Суриштирувлар вақтида фуқаро Фаррух Раҳимов вилоят эндокриналогия маркази шифокорларига отасини даволатиш учун асоссиз талаб қўйиб, мавжуд тартиб-қоидаларни бузган ҳолда иш тутишни мақсад қилганлиги ойдинлашди. Фаррух Раҳимовни барчага маълум бўлган оддийгина талаб ва тартибга риоя қилмай, нотўғри маълумот асосида “Озодлик”ка йўллаган видеомурожаати остида нима мақсад ётганлиги бизга қоронғу. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Бемор отасини шифохонага кўрикка олиб келмасдан, бутун бошли вилоят эндокриналогия диспансери устидан бўхтон уюштирган Фаррух Раҳимовга отасининг соғлигидан кўра, “Озодлик”ка видео йўллаш муҳимроқ бўлиб туюлдими?

Комментариев нет:
Отправить комментарий